Мойкада машинага зарар етказса ким тўлайди?

Ассалому алайкум! Азиз устозлар. Саволим қуйидагича: машинани ювиш учун мойкага бериб 1 соатда келишимни айтиб уйга кетдим. Мен йўғлигимда машинани юваётган бола машинани ҳайдаб кузов қисмига шикаст етказибди ва менга бу ҳақда индамади. Ўзим келганимда ҳолатни кўриб сўрасам тан олди ва зарарни қоплашини айтди. Машина сотувчилардан сўрасам машинанинг бозордаги баҳоси аввалги ҳолатидан таҳминан 4.000.000 сўмга тушиб кетишини, яни шунча зарар етказилганлигини айтишди. Бу ҳолатни кузов устаси 300.000 сўмга тузатиб беришини, лекин бозор баҳосида барибир 4.000.000 зиён кўрилганлигини айтди. Мен айбдор болага ҳеч бўлмаганда 800.000 сўм бериши кераклигини айтдим. Агар у 800.000 берса 300.000га тузатсам қолгани менга ҳалол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз ўзингиз Аллоҳ кўрсатмасин 100.000 долларлик машинага 1000 долларлик шикаст етказсангиз табийки бу шикаст етказишингиз у машинани 5000 доллар нархини туширади. 5000 беришга рози бўлармидингиз? Зарарни қоплайдиган миқдорчасини олинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:24 | Савол-жавоблар | 164 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar