Талоқ бермаса нима қилиш керак
Ассалому алайкум! Бир марта мен шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг талоқ ҳақида қуйидагича фатволарини эшитган эдим агар эр хотин фарзандли бўламан айб эрида бўлса эри талоғини бермаса маҳкама орқали ажрашишади, талоқ шарт эмас деган хулоса бергандилар. Менинг вазиятим ҳам шундай докторлар эримни бепушт деп топганлиги сабабли ажрашмоқчиман, лекин у мени яхши кўришини айтиб ажрашмоқчи эмас. Талоғингни у дунё бу дунё бермайман деб туриб олган. Юқоридаги ҳукмдан хулоса олсам бўладими ёки бизнинг ишимизни ҳукми бошқачароқ бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Вазият ҳақиқатан айтганингиздек бўлса сиз эрингизни жаҳлини, рашқини қўзғатиб бўлса ҳам ёки акаларингизга айтиб бўлса ҳам талоғингизни олишингиз ва иддангизни ўтиришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 04:05 | Савол-жавоблар | 174 | Оила ва турмуш