Муддати белгиланмаган қарз
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен Қўқонлик устоз Ёрқинжон домланинг қарз момиласи ҳақидаги марузаларида қарзни қайтариш муддати белгиланмаса рибо бўлади деганларини эшитдим. Мен тўғри тушундимми, рибо бўладими? Агар шундай бўлса биз Абу Сахий бозорида савдо қиламиз ва улгуржи сотамиз ва ён атрофдаги дўконлардаги дўстларимиз биздан реалга яъни сотиб кейин пулини беришга мол олишади. Яъни биз улгуржи 55.000 сотаётган молимизни улар ҳам шу нархда сотишади ва биз уларга 5000 сўмдан фойда берамиз. Сотилмаган молларни қайтариб оламиз. Бу ерда пул ёки молни қайтариш муддати белгиланмай, сотилса беришади. Бу ишимиз дурустми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Белгиланиши шарт. Муддати келганда сотилмаган бўлса яна муддат қўшиб беришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:30 | Савол-жавоблар | 160 | Молия ва тижорат