Ставкадан ютуқ

Ассалому алайкум! Мени ўйлантирган битта мақол бор, шуни сўрамоқчи эдим. Саволим шундайки, агар Б ставка қилиб катта сумма ютса ва ютуқнинг айрим қисмини одамларга эхсон қилса ёки шунчаки бериб юборса, шунда Б гуноҳкор бўладими ёки савоб қилган бўладими? Мен тушунишимча ставкадан ютулган пуллар булар харом хисобланади. Уммуман Ставкадан ютулган пулларни қай мақсадда ишлатса бўлади? Узр сўраб қоламан, агар саволим ноўрин бўлган бўлса.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало ставка – қиморга пул тикиш ҳаром ва ундан келган ютуқ ҳам ҳаром. Уни эҳсон қилишдан савоб бўлмайди. Уни умуман ишлатиб бўлмайди. Ютиб олинган маблағлар бўлса, тавба-тазарру қилиб, уларни камбағалларга савоб умид қилмай, ҳаромдан қутулиш учун бериб юборилади. Агар ундан ишлатиб қўйган бўлса, ўша миқдорини ҳам бериб юбориш керак бўлади. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 06:24 | Савол-жавоблар | 165 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar