Масжитдаги одам домлами ёки фолбин?

Ассалому алайкум! Илохим Аллоҳ илмингизни зиёда қилиб дунё ва охират саодатини насиб айласин. Мен хорижда яшайман куёвим билан шу ерда танишдик. Ойим Самарқандалар яқинда масжиддаги бир домлани олдига бориб қизим ва куёвимга кишойиш ўқиб қўйинг ишлари яхшимас эди дебтилар. Домла расмга қараб бу болага ишонманглар унча. Намоз ўқийдими дебди. Ха десалар, намоз ўқисаям ёлғонни кўп ишлатаркан, эхтиёт бўлинглар дебди. Сизам қизиз билан роса қийналган экансизлар, уйингларни олдида қабристон борми деса ха дебти ойим. Ўша қабристонни тупроғини сизларга сепишган ўшанга шунақа хаётинглар оғир бўган дебти. Сиз орқали экансизку эркак экан пирлариз дебти. Сиз аёл кишидан қўл олган экансиз эркак кишидан қўл осез тузалиб кетас дебти. Росса жахлим чиқди, хеч кимга ўқитмангам кўрсатмангам деб росса гапирдим ва у домлангизни ичида жини бор экан раз шунақа гапларни сизга гапирган бўса. У домлез олдин ўзини ўқитвосин дедим. Нотўғри гапириб қўймадимми? Ва ойимга момо пирлар деган нарса йўқ десам бор дейдилар. Илтимос шу ишларга жавоб берсангизлар ойимга кўрсатардим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Онангиз учраган имом эмас қандайдир жинкаш бўлади. У одам 100% шариатга зид гапларни айтибди. Имом домлалар бунақа ишлар билан шуғулланишмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:32 | Савол-жавоблар | 173 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar