Авлоддаги қарғишни қандай кеткизиш мумкин?
Ассалому алайкум! Бизни оилада аёллар бахтсиз. Бирорта аёлнинг турмуш ўртоғи йўқ. Ажрашган оламдан ўтган яъни аёллар оилавий бахтга эга эмас. Бувимдан эшитишимча уларнинг оналари ёшлик пайтида дугоналари билан бир қария чолнинг устидан кулган эканла. Қария одам қарғагандек бахтсиз бўгин деб йўлини давом этиб кетган экан. Оиламизда аёлларнинг бахтсиз бўлишига шу сабабчи бўлиши мумкинми? Яъни қарғиши урганмикан? Ёшим 23 да. Биз 3 та қизмиз. Шу кунгача кўп қийинчиликни кўрдим. Нолимийман, лекин ҳалигача уйимизга битта совчи келмади. Таъсир қилиши мумкинми? Бу қарғишдан қутулса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Воқеъа сурасини бардавом ўқиган киши фақирлик кўрмайди” деганлар. “Бақара сураси ўқилган уйда сеҳр жодунинг таъсири бўлмайди” деганлар. “Каҳф сураси ўтган ҳафтадаги гуноҳларга каффорат бўлади” деганлар. “Қуръон ўқилинадиган хонадаонга фаришталар тушиб Аллоҳнинг раҳмати ёғилади” дейилган. Таҳоратни чиройли қилиб, икки ракъат нафл намози ўқиб, бошни саждага қўйиб, қалбдан ўтказиб нимани сўралса Аллоҳ таоло қайтармайди. Яхши билинг бунда бардавом бўлиш керак. Аллоҳ сизни содиқ ёки содиқ эмаслигингизни имтиҳон қилиб кўриши мумкин. Шунда ташлаб қўймаслик керак. Ҳар куни тунда мустажоб бўладиган дуо бор, бедор ўтказиб Аллоҳдан сўраган ҳолатда ўша вақтни топган инсоннинг дуоси шак-шубҳасиз рад қилинмайди. Уйдан фаришталарни кирмаслигига сабаб бўладиган сурат, ҳайкал, кучук каби нарсаларни кўздан йўқ қилиш керак. Аллоҳ бандасининг қилган тавбасидан беҳад хурсанд бўлади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:34 | Савол-жавоблар | 184 | Ибодатлар