Отамдан менга оқ тушмадимикан?
Ассалому алайкум! Устозлар, ёшим 20да оилада 4 кишимиз. Укам ва мен 5 вақт намоз ўқиймиз. Отам кун-ора ароқ ичиб туради ва ичган пайт отамга худди қарши (норозидек) муносабатда бўламан. Шунда отам мени сўкиб уришиб туради. Биз отамизга ичкилигни ташлаб намоз ўқишга ундаймиз кўп маротаба. Бир куни отам: отани норози қиляпсанми бу ўқиган намозларин бир пул, деганидан бери кўнглим ғаш. Саволим шундаки : Отамга бундай муносабатда бўлганим учун отамдан менга оқ тушмадимикан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сизни тутган йўлингиз тўғри йўл эмас. Албатта гуноҳ ишдан қайтарганингиз учун норози бўлиши билан оқ бўлиб қолмайсиз. Яхши мутахассис шифокорни топиб маслаҳатлашинг. Ҳозир ичишни ташлатиб юборадиган уколлар чиққан. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:34 | Савол-жавоблар | 143 | Бола тарбияси