Одам ва Ҳавво
Ассалому алайкум! “Одам ато билан Момо Ҳаввонинг иккита ўғли бор, ундан ортиқ фарзанди йўқ” дeб қайд этилган. Унда ҳозирги одамлар қандай кўпайишган?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Китоб ва суннатда Одам алайҳиссаломнинг ўғиллари фақат Қобил ва Хобилгина бўлганлигига далолат қиладиган нарса йўқ. Балки уламолар “Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари кўп бўлган. Ибн Жарир Тобарий раҳимаҳуллоҳ “Ҳавво розияллоҳу анҳо Одам алайҳиссаломдан эгизак ҳолда 120та фарзанд кўрганлар” деганлар. Ибн Исҳоқдан “Ҳавво Одам алайҳиссаломнинг пушт камаридан 40 фарзанд туққанлар. 20таси ўғил, 20таси қиз бўлган” деганлар”. (Тарихул умам вал мулуук). Ҳофиз ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Ал-Бидая ва-Анниҳаая” китобларида : “Тарих аҳли Одам алайҳиссаломнинг зурриётларидан 4000тасини кўрмагунича вафот топмаган” деганларини зикр қилган. Шунингдек Ибн Жарир Тобарий раҳматуллоҳи алайҳ : “Бугунги кундаги одам фарзандининг барчасининг насаби Шиш алайҳиссаломга бориб тақалади. У зотдан бошқаларнинг насллари давом этмаган” деганлар. (Тарихул умам вал мулуук). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 12:17 | Савол-жавоблар | 140 | Долзарб саволлар