Пайғамбаримиз Муҳаммад (САВ) ҳақларида

Ассалому алайкум! Дунёвий (кўпроқ)илмий китобларни ёшлигимдан жуда кўп ўқиб келаман. Ёшлигимда бувим билан катта бўлганлигим учун намозни ўз вақтида ўқирдим, кейинроқ турмушга чиқдим. Турмуш ўртоғим диндан унча хабари йўқ инсон эканлар. Яширмайман фарзанд ва уй юмушлари ташвиши билан намозни ўз вақтида ўқимай қўйдим. Энди мана яна ўқишни бошладим, лекин бундан 3-4 ойча муқаддам Умар Хайём хақида китоб ўқиб қолдим (рус тилида) ўша китобда пайғамбаримиз хақида жуда кўп ёмон гаплар ёзилган экан. Шу наосаларни эсимдан чиқарлмаяпман. Намоздан кейин саловатни чин дилдан айта олмаяпман. Нима қилсам бўлади? Пайғамбаримиз хақида яна қандай диний китоблар мавжуд?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У Умар Ҳайёмнинг китоби эмас. Дин душманлари ўзлари эътироф қилиб тан олишди. Мусулмонларга душманни ўзларидан чиқариш учун Умар Ҳайём номидан бошқа шоирни шеърларини ва ўзлари тўқиган нарсаларни китоб қилиб оммага тарқатишган. Табийки у қанча милионлаб мусулмонларнинг эътиқодини шубҳалантиришга ва сиз каби ҳолатларга туширишга сабаб бўлмоқда. Шунинг учун унақа китобларни ўқимай, ўрнида ёқиб юбориш керак. Қаранг, бир бор канализациянинг ичига қараб қўйсангиз неча кун табиатингиз хира бўлиб, бурнингиздан ҳиди кетмаётганга ўхшайди. Бузуқ китоб, ёмон дўст, бемаъни томошалар ҳам шунга ўхшайди. Сиз "Ҳадис ва Ҳаёт" китобини “Оламларга раҳмат пайғамбар” 19-жузини ўқинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:41 | Савол-жавоблар | 161 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar