Хақорат

Ассалому алайкум! Энасидан кетиб хақорат қилиш ёки бўлмаса хароми бирор инсонга хароми деб хақорат қилишнинг ислом динида қандай қаралади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда “Қозфул муҳсонаат” деган жиноят бор. У гуноҳи кабира ҳисобланиб, Аллоҳ таоло “Аҳзоб” сурасида марҳамат қилади:  وَالَّذِينَ يُؤْذُونَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ بِغَيْرِ مَا اكْتَسَبُوا فَقَدِ احْتَمَلُوا بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُّبِينًا۝ 58. Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устиларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олибдилар.
“Нур” 
сурасида:  وَالَّذِينَ يَرْمُونَ الْمُحْصَنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَأْتُوا بِأَرْبَعَةِ شُهَدَاء فَاجْلِدُوهُمْ ثَمَانِينَ جَلْدَةً وَلَا تَقْبَلُوا لَهُمْ شَهَادَةً أَبَدًا وَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ۝ 4. Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар ва уларнинг гувоҳлигини абадий қабул қилманглар. Ана ўшалар фосиқлардир” деб марҳамат қилган.

Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ ушбу оятнинг тафсирида зино қилмаган аёлларнинг зинода айблаш жазоси 80 дарра эканлигини, иккинчиси гувоҳлиги абадий қабул қилинмаслигини, Аллоҳ наздида ҳам инсонлар наздида ҳам одил бўлмай фосиқ бўлишига далолат қилади – деганлар. Абу Ҳанифа ва Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳимлар наздларида оналарнинг ҳаққларида очиқ-ойдин таъна етказиш ҳам шунинг ҳукмида бўлади – деганлар. Яъни ҳозирги кундаги “Эй фалона(бузуқ)ни боласи” ёки шу каби дегандек гапларни айтганлар ҳам. Уларнинг охиратдаги жазоси Аллоҳ таолога аён. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:41 | Савол-жавоблар | 140 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar