Ҳожатдан чиқиб 40 қадам

Ассалому алайкум! Кеча маҳалламиз имомидан эшитдим. Истинжода 40 қадам деган нарса боракан. Бу бор нарсами ёки бидиатми? Шу нарса ҳақида малумот берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда 40 қадам деган нарса йўқ. Лекин қайсидир бир киши 40 қадам юриб кўрса ичида қолганлари ҳам чиқиб, томчилаш тўхтаган бўлса керак. Кейин шогирдларига шуни вазифа қилиб берган бўлса керак. Одатда биздаги жуда кўп кишилар фалончи қори дада, фалончи эшон дадаларнинг одатларини дин деб олишади. Ўшалардан бўлиши мумкин. Асосий мақсад сийдикни қолдиғи чиқиб кетиши. Албатта бадбўй жойда ўтираверганидан тоза ҳавода юргани яхшироқ. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:44 | Савол-жавоблар | 154 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar