Уйда ўқилган намозни масжидга чиқса қайта ўқиш ҳақида

Ассалому алайкум! Устозлар, аввалом бор хайит байрамларингиз билан табриклайман. Бугун хайит куни акам бомдодга чиқмаймиз деб ўйлаб суннат ва фарзини уйда ўқиб қўйибдилар. Кейин жамоатга чиқдик биз билан ичкариб кириб ўтирдилар ўртасида эдик туриб кетиш имкони пасроқ эди. Шу вазиятда фарзини яна жамоат билан ўқидилар. Мен қайсидур китобда ёки шу сайтда ўқиган эдим пешин намозини уйда ўқиб қўйган одам масжидда жамоатга тўғри келиб қолса жамоат билан ўқиди, уйда ўқигани нафлга ўтиб кетади деб. Устозлар шу вазиятда биз тўғри ёл тутдикми ва кайси намозларда уйда ўқисаю масжидга жамоатга тўғри келиб колса ўқиши керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бамдодни адо қилгандан кейин нафл намоз йўқ. Асрдан кейин тўрт ракъат  ва шомдан кейин ҳам уч ракъатли нафллар йўқ. Шунинг учун бу намозларни ёлғиз ўқиган одам жамоатга кирганида жамоат билан бирга қайта ўқимайди. Пешин ва хуфтонда жамоатга кирса қўшилиб ўқиши билан нафлга ўтади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:45 | Савол-жавоблар | 167 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar