Қазо ўрнига ўтмайдими?
Ассалому алайкум! Мани ёшим 21да. Алҳамдулиллаҳ ибодатларни бошладим, қазо намозларни ўқиб рўзаларни тутяпман. Бугун бир ҳадисни ўқиб қўрқиб қолдим ҳадисда Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рамазоннинг бир кунида Аллоҳ изн бермаган рухсатсиз (қасддан) рўза тутмаган одам ҳаёти давомида рўза тутса-да, қазо ўрнига ўтмас» (Имом Абу Довуд, Имом ибн Можжа, имом Термизий ривоятлари). Энди мани тутганими қазо рўзаларими фойдаси йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ундан мурод рамазон рўзасининг савоби шундай кўпки, уни қасддан бир кунини тарк қилган одам умрининг охиригача рўза тутса ҳам ўша кунгичалик яъни ўз вақтида тутганичалик савобга эга бўлолмайди. Лекин қазосини тутса қазоси адо бўлади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:49 | Савол-жавоблар | 135 | Ҳадислар