Вояга етмаган пайтдаги ўғирлик

Ассалому алайкум! Инсон вояга етмаган пайтида ўғирлаган нарсасини қайтариши шарт эмаслиги ростми? Қиймати арзимас нарса бўлса ҳам.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Вояга етмаган шахс ўғирлик қилса унга гуноҳ ёзилмайди, лекин ўғирлаган нарсасининг айни ўзини, ёки (агар асли йўқ қилинган бўлса) унинг ўхшашини, ёки (ўхшаши мавжуд бўлмаса) унинг қийматини тўлаб бериши шарт. Чунки ўғирлик бу Аллоҳ таоло ҳаром қилган иш бўлиши билан бирга банданинг ҳаққига тажовуздир. Гўдакнинг қилган гуноҳ иши кечирилса ҳам зиммасидаги бандаларнинг ҳаққи ўтиб берилмайди. Валлоҳу аълам!

1 Октабр 2022, 19:47 | Савол-жавоблар | 126 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar