Дадам ароқ ичади биз эса намоз ўқиймиз

Ассалому алайкум! Ҳурматли узтозлар, уйда дадам онда сонда ароқ ичиб туради. Биз эса аям акам ва мен намоз ўқиймиз. Одамларни айтишларича ароқ ичилган уйга фаришталар кирмасакан дейишади. Баъзида дадамдан хафа хам бўлиб кетаман. Онам “нима қилса хам у сани отанг бўлади сабр қилилар болам” дейди. Лекин дадам намоз ўқимасаям кўп тасбех айтиб юрадилар. Шунга маслахат берсангизлар, илтимос. Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сизлар намоз ўқишларингиз билан уйга фаришталар киради. Бошқалар бекорни айтишибди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:51 | Савол-жавоблар | 164 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar