Битта эркак гувоҳ билан ўқилган никоҳ

Ассалому алайкум! Биз турмуш ўртоғим билан 2 йилча олдин баъзи бир сабабларга кўра жанжаллашиб қолган эдик. Шунда улар мени уйдан хайдаб бошқа келмаслигимни ва келсам оёғимни уриб синдиришларини айтдилар ва ота уйимга олиб бордиларда, фикрларидан қайтиб уйларига олиб кетдилар. Бу воқеадан сўнг битта фарзандлик бўлдик. Лекин мен ўша воқеадан сўнг талоқ тушган деб, хўжайнимга айтиб, масжидда қайтадан никоҳ ўқиттирдик. Никох ўқилаётганда биттагина эркак киши гувох бўлди. Манбаларда ўқисам гувох 2 та бўлиши ёзилган экан. Яна кўнглим ғаш. Айтингчи бизнинг никохимиз дурустми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Никоҳ ўқиётган киши билан яна битта гувоҳ бўлса кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:53 | Савол-жавоблар | 155 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar