Эгизаклар туғилса талоқ тушади дейишмоқда

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, авваламбор ушбу савол учун олдиндан узр сўрайман. Бу саволни беришдан мақсадим опамга "фаросатли" дугоналари АГАР АЁЛ УЧ МАРТА ҚАЙТАДАН ЭГИЗАК ФАРЗАНД ТУҚСА У КЕЛИНГА ТАЛОҚ ТУШАДИ дейишибди. Шу нарсани опамга тушунтиролмай қийналяпмиз, сабаби келини икки бора эгиз туққан. Албатта бу Аллоҳнинг неъмати. Сизлардан яна бир бора узр сўраб шу ҳақида маълумот беришларингизни илтимос қиламан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! “АГАР АЁЛ УЧ МАРТА ҚАЙТАДАН ЭГИЗАК ФАРЗАНД ТУҒСА У КЕЛИНГА ТАЛОҚ ТУШАДИ деб айтиш Аллоҳ ва Унинг расулига туҳмат қилиш ҳисобланади. Чунки динимизда бу каби гаплар йўқ. Дин душманлари мусулмонларни кўпайтирмаслик мақсадида шу даражада тўқималарни ҳам тўқиб юборишган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:55 | Савол-жавоблар | 137 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar