Онамни лаънатига қоляпман
Ассалому алайкум! Мени анчадан бери бир муаммо кийнайди. Намоз ўқишни 14-15 ёшимда бошлаганман. Албатта бунда ота-онамнинг хизмати беқиёсдир. Барчамизга маълумки намоз хар бир мўмин мусулмон учун фарз қилингандир. Аллоҳнинг назаридаги энг ёмон одам намозни ўқимайдиган ва қазо қиладиган одамлардир. Мени онамнинг бобоси Косонсойдаги катта қори, амакиси ҳам катта домлалар. Лекин онам давлат ишида ишлагани боис намозни адо этмайдилар. Аммо онамга намоз ўқиш хар бир мусулмон учун зарур эканини айтсам дилда бўлса бўлди ишинг бўлмасин деяверадилар. Шу сабабли онам билан орамизга совуқчилик тушиб қолаверади. Онам билан шу мавзуда жанжаллашавераман. Улар эса мени хар сафар қарайверадилар, лаънатлайверадилар, дилимни оғритма ишинг юришмайди дейдилар. Онам билан шу аснода 2-3 кунга гаплашмай қўяман. Бундай вазиятда нима қилса бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз онангизга насиҳат қилмай қўяқолинг. Онангизни йўлга солишни тўғри йўли бу эмас. Катта ўзидан кичикни гапини ҳам кичик деб билади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:55 | Савол-жавоблар | 149 | Оила ва турмуш