Дадам ичсалар

Ассалому алайкум! Ёшим 16да, оилада фақат ман беш вақт намоз ўқиман, аям фақат бомдод ўқийдилар. Дадам кўпинча ароқ ичадилар. Биламизки отасига оқ бўлган, отасига тик қараганни Аллоҳ ланатлайди дейилган, лекин дадам ароқ ичиб келганларида акам чидолмаганидан бақириб ичмасликка ундайдилар. Ичган пайтлари айтганларини унча қилмаймиз, шундай пайтларда биз Аллоҳнинг лаънатига учраган бўламизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бунда оқ ҳисобланмайди. Фақат муомалада эҳтиёт бўлсин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:56 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar