Никоҳ узуги

Ассалому алайкум! Биламизки тилладан никоҳ узуги биз мусулмонларга жоиз эмас. Аммо бу қанчалик жоиз эмас? Яъни никоҳ узугини таққан одамни қайтаришимиз шарт бўладими? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عن أبي هريرة، عن النبي صلى الله عليه وسلم: أنه نهى عن خاتم الذهب. أخرجه البخاري ومسلم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тилло узук тақишдан қайтардилар".  Бухорий ва Муслим ривояти. عن عَلِي رَضِي اللَّه عَنْه قال: أَخَذَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ذَهَبًا بِيَمِينِهِ، وَحَرِيرًا بِشِمَالِهِ، ثُمَّ رَفَعَ بِهِمَا يَدَيْهِ فَقَالَ: " هَذَانِ حَرَامٌ عَلَى ذُكُورِ أُمَّتِي"أخرجه أحمد والنسائي Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлига тиллони, чап қўлига ипакни олдилар. Сўнгра иккаласи билан икки қўлини юқорига кўтариб, “Булар умматимнинг эркакларига ҳаромдир”, дедилар”. Аҳмад ва Насоий ривояти. وعَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنهما، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَأَى خَاتَمًا مِنْ ذَهَبٍ فِي يَدِ رَجُلٍ، فَنَزَعَهُ فَطَرَحَهُ، وَقَالَ: " يَعْمِدُ أَحَدُكُمْ إِلَى جَمْرَةٍ مِنْ نَارٍ، فَيَجْعَلُهَا فِي يَدِهِ"، فَقِيلَ لِلرَّجُلِ بَعْدَ مَا ذَهَبَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: خُذْ خَاتِمَكَ انْتَفِعْ بِهِ؟ قَالَ: لَا وَاللَّهِ لَا آخُذُهُ أَبَدًا، وَقَدْ طَرَحَهُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ" أخرجه مسلم Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг тилло узук таққанини кўриб, унинг қўлидан ечиб олиб, ташлаб юбордилар ва “Сизлардан бирингиз ўтнинг чўғини қасд қилиб қўлига оладия?!”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кетгач, бояги кишига узугингни олиб (бошқа мақсадда) фойдаланавер, дейилинди. У: “Аллоҳга қасам, ҳаргиз уни олмайман, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташлаб юбордилар, деди”.  Муслим ривояти. عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ رَضِي اللَّه عَنْه قَالَ: إِنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَأَى فِي يَدِ رَجُلٍ خَاتَمًا مِنْ ذَهَبٍ فَقَالَ: " أَلْقِ ذَا" فَأَلْقَاهُ، فَتَخَتَّمَ بِخَاتَمٍ مِنْ حَدِيدٍ فَقَالَ: " ذَا شَرٌّ مِنْهُ" فَتَخَتَّمَ بِخَاتَمٍ مِنْ فِضَّةٍ، فَسَكَتَ عَنْهُ" أخرجه أحمد Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг қўлида тилло узук кўриб: “Буни ташлаб юбор”, дедилар. У уни ташлаб юбориб, темир узук тақиб олди. У зот: “Буниси ундан ҳам ёмон”, дедилар. Кейин кумушдан узук таққан эди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам индамадилар”.  Аҳмад ривояти. وعَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، رَأَى عَلَى بَعْضِ أَصْحَابِهِ خَاتَمًا مِنْ ذَهَبٍ، فَأَعْرَضَ عَنْهُ فَأَلْقَاهُ، وَاتَّخَذَ خَاتَمًا مِنْ حَدِيدٍ فَقَالَ: " هَذَا شَرٌّ، هَذَا حِلْيَةُ أَهْلِ النَّارِ" فَأَلْقَاهُ، فَاتَّخَذَ خَاتَمًا مِنْ وَرِقٍ، فَسَكَتَ عَنْهُ" أخرجه أحمد بسند حسن 11/69 Амр ибн Шуайб отасидан, у бобосидан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан баъзисини қўлида тилло узук кўриб қолиб ундан юз ўгирдилар. Саҳобий уни ташлаб юбориб, темирдан узук тақиб олди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Буниси ёмонроқ, бу дўзах аҳлининг зийнатидир”, дедилар. саҳобий уни ҳам ташлаб юборди. Кейин кумушдан узук таққанида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам индамадилар”. Аҳмад ривояти. وعَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ، أَنَّهُ لَبِسَ خَاتَمًا مِنْ ذَهَبٍ فَنَظَرَ إِلَيْهِ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَأَنَّهُ كَرِهَهُ فَطَرَحَهُ، ثُمَّ لَبِسَ خَاتَمًا مِنْ حَدِيدٍ فَقَالَ: " هَذَا أَخْبَثُ وَأَخْبَثُ" فَطَرَحَهُ، ثُمَّ لَبِسَ خَاتَمًا مِنْ وَرِقٍ فَسَكَتَ عَنْهُ" أخرجه أحمد Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У киши тилло узук тақиб олган эди. уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўриб қолиб, ёқтирмагандай бўлувдилар, у уни ташлаб юборди. Сўнгра темир узук тақиб олди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бу хабис, хабисроқ (жирканч, ифлосроқ)дир”, дедилар. У уни ташлаб юборди. Сўнгра кумуш узук тақиб олди. У зот индамадилар”. Аҳмад ривояти. Яна излаш хизматидан ҳам “никоҳ узуги” деб қидирсангиз, янада кўпроқ маълумотлар топасиз. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 07:50 | Савол-жавоблар | 151 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar