Нопок ҳолда тайёрланган овқат

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Аёллар тирноқларига лак қўйилган бўлса ғуслдан кейин жунубликдан пок бўлмаслигини ўргандик. Биз хозирда сафарда насронийларни уйида ишлаяпмиз, бир куни уй эгасини хотини бизга тушликка таом пишириб меҳмон қилди, албатта ҳалол таомлар билан. Саволим шуки у аёл доим тирноқларига лак қўйиб юради, ўша қўллари билан тайёрлаган таом биз учун ҳалол ҳисобланадими, бизга ейиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳалол ҳисобланади. Унинг нопоклиги маънавий нопокликдир. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:56 | Савол-жавоблар | 163 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar