Ўлгандан кейин 40-50 қилиш

Ассалому алайкум! Қадрли Устозлар, бу саволни беришга жудаям ийманяпман, чунки бу ишни бидъат амал деб ҳисоблаяпман. Чунки бу амал ҳақида ҳеч қаерда эшитмаганман ҳам ўқимаганман ҳам. 1 ойча олдин додам 90 ёшда қазо қилдилар, куни кеча бувим яқинда доданг вафот этганларига 40 кун бўлади, қабрда 40-куни марҳумни оёқ товони тешилар экан шунга бу ҳолат онсон кечиши учун биз уйда ҳолветар пишириб уни қошиқда эмас қўлда ялаб ейишимиз керак экан, шундай қилсак майитни қабрда товон тешилиш ҳолати енгил кечар экан деб бувимни қандайдур аёллар ишонтиришибти ва бувим шу ишни қиламиз деб ушлаб олганлар. Мен бу ишни бидаат амал деб ҳисобладим ва бувимга Қуръон тиловатидан, додамларга атаб қилинган эҳсондан бошқа амал марҳумга бормаслигини тушунтиришга ҳаракат қилдим. Лекин 87 ёшлик бировни гапига ишониб қолган қари бувимга тушунтира ололмаяпман ва ҳатто интернетдан ҳам бундай амаллар борлигига ёки бундай амаллар бидъат амал эканлигига бир жавоб топололмадим. Шунинг учун устозлар сизлардан сўрашга аҳд қилдим. Илтимос шу саволимга жавоб берсангизлар ва мен шу жавобингизни бувимга кўрсатсам. Ҳақиқатдан ҳам қабрда 40 куни майитни товони тешилиш ҳолати борми? Ҳақиқатдан ҳам шундай ҳолат содир болса, шу куни ҳолветар пишириб қўлда ялаб ейиш амали борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бувингиз бобонгиз ҳақида бадгумон экан. Қанча қанча маййитлар вафот топганда қандай бўлса ўшандай ҳолда қолади. Чиримайди ҳам ўзгармайди ҳам. Қолаверса у 40-50 кун деган гаплар шариатимизда мутлоқ йўқ. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:57 | Савол-жавоблар | 164 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar