Бир отин ойи ҳақларида

Ассалому алайкум! Устозлар, яқинда бир отин ойини мавизаларини эшитиб қолдим. У киши хақларида хеч қандай маълумот топа олмадим. Аёлларимизга хам эшиттирмоқчи бўлдим, лекин иккиланиб қолдим. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларида жуда кўп нарса айтдилар. Тўғри булса Аллоҳ у улардан рози бўлсин, нотўғри бўлса биз хам адашиб қолмайлик. Қуйидаги линкда шу мавиза бор https://youtu.be/-RZS13S8kkY Илтимос тўғри йўлни кўрсатинглар. Аллоҳ сизлардан рози.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бироз ошириб юборибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаган гапларни айтган деб қўйибди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:57 | Савол-жавоблар | 146 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar