Намозда ўргангунча қоғозга қараб ўқиш

Ассалому алайкум! Янги намозга кираётган инсон намоздаги ҳаракатлар, сураларни ёд олишга қийналяпти, шуни ёд олгунча қоғозга қараб ҳаракат қилса, сураларни ўқиса жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Намозда билганичасини ўқийверади. Намоздан ташқарида алоҳида ўқиганга ўхшаб машқ қилаверади. Масалан намозни адо бўлиши учун Фотиҳа сурасининг қироати кифоя қилади. Бу албатта янги ўрганаётганлар учун. Аввалида шундай бўлиб кейин осон бўлиб кетади. Аллоҳ зиёда қилсин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:57 | Савол-жавоблар | 137 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar