Мусо алайҳиссалом ҳақларида

Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, Мусо алайҳиссалом неча марта Аллоҳ таоло билан бевосита гаплашганлар? Бир акахон айтдиларки Мусо алайҳиссалом ҳамма гапларини Аллоҳ билан бевосита гаплашган дедилар Ман ўйлардимки фақатгина бир марта бевосита гаплашган деб билардим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бир марта эмас, бир неча бор такрорланган. Лекин ҳамма ҳукмни бевосита олган эмаслар. Қуръони Каримда Мусо алайҳиссаломнинг икки бор бевосита сўзлашганлари зикр қилинган.  فَلَمَّا أَتَاهَا نُودِي يَا مُوسَى۝   11. Бас, у(олов)га келганида, нидо қилинди: «Эй Мусо!  إِنِّي أَنَا رَبُّكَ فَاخْلَعْ نَعْلَيْكَ إِنَّكَ بِالْوَادِ الْمُقَدَّسِ طُوًى۝ 12. Албатта, Мен Ўзим сенинг Роббингдирман. Кавушларингни еч. Чунки сен муқаддас Туво водийсидасан. (Тоҳа сураси). Бану Исроил Мисрдан чиққаниданк кейин Аллоҳ таоло  وَلَمَّا جَاء مُوسَى لِمِيقَاتِنَا وَكَلَّمَهُ رَبُّهُ قَالَ رَبِّ أَرِنِي أَنظُرْ إِلَيْكَ قَالَ لَن تَرَانِي وَلَكِنِ انظُرْ إِلَى الْجَبَلِ فَإِنِ اسْتَقَرَّ مَكَانَهُ فَسَوْفَ تَرَانِي فَلَمَّا تَجَلَّى رَبُّهُ لِلْجَبَلِ جَعَلَهُ دَكًّا وَخَرَّ موسَى صَعِقًا فَلَمَّا أَفَاقَ قَالَ سُبْحَانَكَ تُبْتُ إِلَيْكَ وَأَنَاْ أَوَّلُ الْمُؤْمِنِينَ۝ 143. Мусо мийқотимизга келиб, Робби унга гапирганида, «Роббим, менга (жамолингни) кўрсат, Сенга назар солай», – деди. У Зот: «Мени ҳеч кўра олмассан. Лекин тоққа назар сол, агар у ўрнида собит тура олса, бас, Мени кўрасан», – деди. Робби тоққа тажалли қилганида, уни титилган ҳолга келтирди ва Мусо беҳуш бўлиб, йиқилди. Ҳушига келгач: «Сен поксан, Сенга тавба қилдим. Мен мўминларнинг биринчисиман», – деди. (Аъроф сураси). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:59 | Савол-жавоблар | 203 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar