Таҳорат ва намозда васваса
Ассалому алайкум! 1) Киши тахорат олаётганда қайсидир аъзони ювдимми ёки йўқ деб иккиланиб қолса(мисол учун: юзни юваётганда бурунни чайдимми; тахоратни охирларига бориб бошга масх тортдими деб иккиланиб қолса) ва бу холат бир тахоратнинг ўзида жуда кўп маротаба такрорланса нима қилиш керак? 2). Намозда ҳам шунга ўхшаш холатлар бўлса (саждадан сўнг оёқ бармоқмалари ердан кўтарилиб кетмадимикан намозим бузилмадимикан деб ўйланиб қолса). Бу холатлар жуда кўп бўлса ва шайтоннинг васвасаси деб билсаку аммо барибир кўнгил хотиржам бўлмаса нима қилиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Кўнгилни таскин топиши учун ўша ювилмай қолганини ўзини ювиб олиш керак. 2). Саждада оёқ кўтарилиб тушса намоз бузилмайди. Намоз бузилиши учун пешона саждага текканида икки оёқ кўтарилиб пешонани кўтарганда икки оёқ ерга тегиши керак. Ҳеч ким бундай қилолмайди. Халқ ичида саждага кетиш ёки қайтаётганда оёқ узилса намоз бузилади деган гап нотўғри. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 03:02 | Савол-жавоблар | 170 | Ибодатлар