Ёши улуғ аёллар эри ўлганда идда муддати

Ассалому алайкум! Эри вафот қилган аёлга 4 ой 10 кун идда муддати хисобланишини ўқиган эдим. Бир одам бу муддат туғиш ёшидаги аёллар учун ёши улуғғ аёлларга хамма қатори 3 кун аза деб айтди. Шу гап тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Нотўғри айтибди. Барча эри ўлган аёлларга идда ўтириш 4 ой 10 кун. Ҳомиладордан ташқари. Ҳомиладор боласин туққунича идда ўтиради. Бу ҳукм ёшга ҳам қарига ҳам баробар. Бир инсон шариатга тегишли масалани гапираётганида эҳтиёт бўлиши керак, чунки у Аллоҳ ва расулининг ҳукми бўлади. Гўёки “Аллоҳ таоло ва расулуллоҳ шундай деган” дейиш билан баробар бўлади. Билмасдан туриб гапириши оғир жиноят. Хато қилса уларга туҳмат. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:02 | Савол-жавоблар | 138 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar