Амакимнинг аёли билан ўртасидаги талоқ
Ассалому алайкум! Амаким аёлини учинчи марта талоқ қилди. Аммо аёли кетмади. Вақт ўтиб ярашмоқчи бўлди ва бир муллага бориб йўл топиб беришини сўради. Муллаям уйиздан кетмаган бўлса талоқ тушмайди, майли никоҳизни янгилаб қўяман деб ўқиб қўйибди. Амакимдан далилини сўрагандим, Бухорийдан топди деди. Қидириб топдим. "Саҳиҳ Бухорий" талоқ бобида шундай дейилган, Ибни Умар: Агар у уйидан чиқиб кетса, эридан узил кесил ажраган бўлади. Башарти чиқиб кетмаса ҳечқиси йўқ. Ҳозир ҳаммага шунақа йўли борлигини айтиб юрибди. Бу тўғрими ёки тушунмасликми? Жавобингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу тушунмаслик. Агар эр талоқ қўяётган вақтда шу уйдан кетсанг талоқсан деса аёл ўша уйдан кетмаса талоқ тушмайди. Кетса талоқ тушади. Сиз мулла деганингиз шу масала билан талоқ тушиш масаласини ажратмаган кўринади. Талоқ қилиб қўйгандан кейин кетиш бошқа нарса, талоқни кетишга боғлиқ қилиш боша нарса. У никоҳлаб қўйгани билан ҳаром ҳалолга айланиб қолмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 03:10 | Савол-жавоблар | 146 | Оила ва турмуш