Колбасали салат
Ассалому алайкум! Салат ейиш таклиф қиланганда хурмат юзасидан бир қошиқ едим. Оғзимга солганимда салатда колбаса борлигини билдим, чиқариб ташлаш беодоблик деб ютиб юбордим. Колбасада чўчқа гўшти бормикин деб ўйлаяпман. Ични чўчқа гўштидан тозалаш қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг бир қули бўлиб, жоҳилят даврида фолбинлик қилар эди. Исломга киргач уни ҳаммасини тарк қилди. Бир кун Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга таом келтириб берди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ундан танаввул қилдилар сўнг қаердан олганини сўрадилар. Қул : “Жоҳиллик даврида фолбинлик қилар эдим, одамларни алдаб пулини олар эдим. Ўшанда бир киши фолбинлигим эвазига ҳақини бермаган эди. Бугун ўша ҳақни берди, сиз еган таом ўшандан” деди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу тезда ўринларидан туриб қўллари оғзига тиқиб қайъ қилиб юбордилар. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 03:18 | Савол-жавоблар | 140 | Ҳалол ва ҳаром