Жаннатга дўзах азобисиз кирувчилар

Ассалому алайкум! Манбасини келтира олмайман, лекин жаннатга тўғридан тўғри (дўзах азобини кўрмасдан) кирувчилар сони чекланган миқдорда(ишончим комил бўлмаганига рақамлар келтирмадим) эканлиги жуда хайратга(хавотирга) солди. Дунёда қанча қанча одам яшаб ўтиб кетса, нахот шулардан жуда оз миқдоригина дўзах азобисиз жаннатга киришга лойиқ бўлса, нахот тўғридан тўғри жаннати бўлишнинг шунчалик эхтимоли кам?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Буни ажабланадиган жойи йўқ. дунёда неча милиард одам бўлса уларнинг қанчаси мусулмон? Улардан қанчаси намоз, рўза ва закотларда бардавом? Улардан қанчаси бериё бажаради? Қилган савобли ишларини миннат қилиб ёки бошқа йўллар билан ҳабата қилмайдиганлари қанча?
Ҳадисларда дунё имтихон дунёси эканлиги ва бу имтихонда мингтадан бир киши нажот топиши айтилган. Биз эса ғафлатдамиз. Умидсизликка тушмаслик керак, мен ўша ҳисобсиз кирадиганлардан бўлишим керак деб ҳаракат қилиш лозим. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:22 | Савол-жавоблар | 141 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar