Бефойда суҳбатларда бўлиш
Ассалому алайкум! Устозлар, дунёвий ва бефойда сухбатларда бўлишнинг ёки уларга қўшилиб гаплашиб кулишиб юришнинг қалбга таъсири борми? Ёки бунақа сухбатни тарк этиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Масжид Аллоҳнинг уйи дейилади. Бу борада жуда кўп ҳадислар келган. Уни тоза тутишга тарғиб қилинган ва бу ишни мусулмонлар аъло даражада бажарадилар. Ташқаридан ичкарига чанг, тупроқ ёки тош кирса тезда уни ташқарига чиқарадилар. Нажосат тегса сув билан поклайдилар. Худди шунингдек инсоннинг қалби ҳам Аллоҳнинг уйи ҳисобланади. Кўз, қулоқ, бурун, оғиз ва мия унинг дарвозалари ҳисобланади. Қалб Аллоҳ таолонинг назаргоҳидир, ҳадисларда қуйидагича келади: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ لَا يَنْظُرُ إِلَى صُوَرِكُمْ وَأَمْوَالِكُمْ وَلَكِنْ يَنْظُرُ إِلَى قُلُوبِكُمْ وَأَعْمَالِكُمْ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَابْنُ مَاجَهْ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга назар қилади», дедилар».
Муслим ва Ибн Можа ривоят ривоят қилганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
Уни ҳам тоза тутишимиз шарт. Ўша тоза тутишимиз нажотимизнинг асосидир. Аллоҳ таоло “Шуаро” сурасида марҳамат қилади: يَوْمَ لَا يَنفَعُ مَالٌ وَلَا بَنُونَ 88. У Кунда на мол ва на ўғиллар манфаат бермас. إِلَّا مَنْ أَتَى اللَّهَ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ 89. Аллоҳ ҳузурига саломат қалб келтирганларгина, мустасно.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бир ҳадисларида “Сурат ва ит бор уйга раҳмат фаришталари кирмас” деганлар. Худди шунингдек Аллоҳ норози бўлган сурат ва руҳий беморликлар бор қалбга раҳмат ёғилмас. Замонамизнинг машойихларидан Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ: “Ҳозирги кунда бизнинг қалбларимиз ахлат қутисига айланиб қолди. Унга биз ҳамма нарсани ташлайверамиз, уни ичида номаҳрамларнинг сурати, кибр, ҳиқд-адоват, мусиқа, ёмон филм, ҳасад, мўминларга бўлган нафрат, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга муҳаббат бор” деганлар. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 03:22 | Савол-жавоблар | 157 | Ислам