Нафл рўзадаги ҳолат
Ассалому алайкум! Шаввал ойининг рўзасини тутган кунимда қўшним пиёз сўраб чиқди. Хафа бўлиб қолмасин дeб бeриб юбордим. Шундай вазиятда зарари йўқми, яни бирон eйдиган нарса бeрсак! Аллоҳ роҳи бўлсин,раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Динимизда рўзадор фалон нарсани берсин-бермасин ёки қўлига берсин, идишда берсин, кечқурунда бермасин деган нарсалар йўқ. Аллоҳ таоло “Шууро” сурасида марҳамат қилади: أَمْ لَهُمْ شُرَكَاء شَرَعُوا لَهُم مِّنَ الدِّينِ مَا لَمْ يَأْذَن بِهِ اللَّهُ وَلَوْلَا كَلِمَةُ الْفَصْلِ لَقُضِيَ بَيْنَهُمْ وَإِنَّ الظَّالِمِينَ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ 21. Ёки уларнинг диндан Аллоҳ изн бермаган нарсаларни шариат қилиб берган шериклари борми?! Агар ажрим калимаси бўлмаганида, албатта, улар ўртасида ҳукм қилинган бўлар эди. Албатта, золим кимсалар учун аламли азоб бордир. Ушбу ояти кариманинг тафсирида муфассирлар мушрик кофир ва бидъатчилар Аллоҳ таоло шариат қилиб берган тўғри динни қўйиб, жинлар ва жоҳил инсонлардан иборат шайтонлар жорий қилган ишларга тобеъ бўлишларини, улар нимани бўлади деса қилиб, бўлмайди деганини тарк қилишларини баён қилганлар. Бунга ҳозирги кундаги бирор диний илмнинг мутахассиси бўлмай туриб диндан гапирувчилар, хусусан дам солишни ўрганиб фатво амалини бажарувчилар, ўзбек тилидан 1-2та ҳадисни ўқиб олиб ҳадисни даъво қилувчилар, маҳаллани каттаси бўлиб олиб шариатга зид гапларни гапирувчилар, дунёвий фандан мутахассис бўлсада диний таълимга ижозат олмасдан “менимча” деб гапирувчилар ҳам киради. Ёки 4 йиллик мадрасани чала-чулпа битириб ойнаижаҳоннинг муллаи жаҳонлари бўлиб динни нотўғри талқин қилувчилар ҳам киради. Бу ўта даражада оғир ҳолатдир. Ҳар бир ўзини мусулмонман деган инсон шариат айтган нарсани қилиб, қилма деганини тарк қилиш керак. Уларнинг барчаси оят ва ҳадисларда баён қилинган. Динда йўқ нарсаларни динга киритувчи ва биринчи бўлиб одамлар орасига одат қилувчи кишилар ҳақида қуйидагилар келган. عَنِ الزُّهْرِيِّ قَالَ: سَمِعْتُ سَعِيدَ بْنَ الْمُسَيَّبِ قَالَ: الْبَحِيرَةُ الَّتِي يُمْنَعُ دَرُّهَا لِلطَّوَاغِيتِ وَلَا يَحْلُبُهَا أَحَدٌ مِنَ النَّاسِ، وَالسَّائِبَةُ الَّتِي كَانُوا يُسَيِّبُونَهَا لِآلِهَتِهِمْ فَلَا يُحْمَلُ عَلَيْهَا شَيْءٌ. قَالَ: وَقَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: رَأَيْتُ عَمْرَو بْنَ عَامِرِ بْنِ لُحَيٍّ الْخُزَاعِيَّ يَجُرُّ قُصْبَهُ فِي النَّارِ، وَكَانَ أَوَّلَ مَنْ سَيَّبَ السَّوَائِبَ Зуҳрийдан ривоят қилинади: Саъид ибн Мусайябнинг бундай деганини эшитдим: Баҳийра – тоғутларга аталгани сабабли сутини соғиш ман қилинган туя бўлиб, уни бирорта одам соғмайди. Соиба – уларнинг олиҳалар учун ўз ҳолича қўйиб юборилган ҳайвонлари бўлиб, унга ҳеч нарса ортилмайди . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу деди: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Мен Амр ибн Омир ибн Луҳай Хузоъийнинг дўзахда ичак-чавоғини судраб юрганини кўрдим. У ҳайвонларни соиба қилган биринчи кишидир , дедилар . (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:08 | Савол-жавоблар | 158 | Долзарб саволлар