Ихтилофчилар

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ қилаётган ишларингизга муносиб ажр савоб берсин. Илмларизга илм қўшсин, барчамизга тўғри тушунча, ҳидоят сари бошласин. Мазҳабни тан олмайдиган ихтилофчилар ҳақида эди. Нега уларнинг аксарият қавл ва фатволари ҳанафий қавл ва фатволаридан бошқача. Нима улар аввал ҳанафий фатволарни кўриб, билиб, кейин атайлаб бошқача фатво беришадими? Назаримда худди шундай. Ваҳоланки ҳанафий қавл ва фатволар доим Қуръон ва ҳадисга яқинроқ бўлади. Сизлардан илтимос шу ихтилоф чиқарувчилар ҳақида келган оят ва ҳадислар келтирсангиз. Сизларнинг қимматли вақтларизи олганим учун минг бор узр, хатоликлар учун узр, жавоб учун мингдан минг раҳмат устозлар….
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу жуда катта мавзу бўлиб, буни бу ерда ёритиш мумкин эмас. Бу ҳақида батафсил ва мукаммал жавоб олиш учун Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг “Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар” номли китобларини ўқиб чиқишни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:58 | Савол-жавоблар | 148 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar