Турмуш қуришига ота қаршилар

Ассалому алайкум! Мен бир қизни 3 йилдан буён севаман, унга уйланмоқчи бўлиб отамга у хақида айтганимда уни онаси яхши инсон эмас деб розилик билдирмадилар. Уни онаси билан отам бирга ишлаб иш юзасидан жанжаллашиб қолишган. Сабаб шуми деб ўйлаб индамадим, суянувчи онам оламдан ўтганлари учун отамга хеч нима дея олмадим. Хамма рози отамдан бошқа, яқинда бир танишим отангни ўша оилага нисбатан иситгин деди. Мен бориб сўрасам бу гуноҳ эмас 1-2та дуоларни қандга ўқиб отанг шундан есинлар деди. Энди бундан афсусланиб қўрқяпман, исломда ўз бахтига етишиш учун ота ёки онасини рози қилиш учун шундай йўл тутиш жоизми? Ёки гунохми? Агар мен гунох иш қилган бўлсам қандай қилиб поклансам бўлади? У қиз жудаям яхши ва диёнатли бошқа бегона қиз билан яшагим келмаябди маслахат беринг илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳамма нарса ҳам ўз чегарасида бўлиши керак. 1-2та қандга дам солиш билан иш битаверса битмаган ишни ўзи қолмаган бўлар эди. Ақлни бекорга берилмаган, ўша дам солувчида шунчалик қобилят бўлса бирорта ҳам орзуси қолмаганлигини кўрган бўлар эдингиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:25 | Савол-жавоблар | 171 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar