Ниятда адашиб кетишлик ва воситачилик

Ассалому алайкум! 1) Аср вақтида шошиб жамоатга қўшилган одам ниятида шом намозини ният қилиб қўйган бўлса намозини бошқаттан ўқиши керакми ёки имомга иқтидо қигани учун намози дуруст бўлаверадими? 2). Одам алайҳиссалом жаннатдан қувилганига қилган хатоси учун 300 йил тавба қилганлигини фақатгина аршда ёзилган ёзув ҳурматидан қилган гунохими кечиргин деб сўраганидан кейин Аллоҳ кечирганлигини кекса отахонлардан эшитиб қолдим. Буни домламиздан эшитганимдан кейин маълумот қидиришга тушдим. Лекин китобдан топомадим, бу ҳақида сахих маълумот борми? Чунки Роббимиздан қилган гунохларимизи кечиришлигига бошқасини воситачилик қилиб сўрашлик куфрга, ширкка олиб борилмасмиди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Бошқаттан ният қилиши керак. 2). Бу маълумот саҳиҳ даражасида эмас. Валлоҳу аълам! https://fiqh.uz/maqola/661

26 Май 2022, 03:28 | Савол-жавоблар | 146 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar