Нега бундай номлаган?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволим ноўрин бўлса олдиндан узр сўрайман. Нега бу савол-жавоб бўлими «Зикр аҳлидан сўранг» деб номланган? Илм аҳлидан сўранг деб номланмаган. Савол аслида илмли кишидан сўралмидими? Нима зикр аҳли илм аҳлидан «устунроқ-олимроқ» ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Наҳл” сураси 43-оятида марҳамат қилади : وَمَا أَرْسَلْنَا مِن قَبْلِكَ إِلاَّ رِجَالاً نُّوحِي إِلَيْهِمْ فَاسْأَلُواْ أَهْلَ الذِّكْرِ إِن كُنتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ 43. Сендан олдин ҳам фақат эр кишиларни юбориб, уларга ваҳий қилганмиз. Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўранглар. Яъни «Биз, одатимиз бўйича, доимо эр кишиларни пайғамбар қилиб юбориб, уларга ваҳий нозил қилганмиз. Фаришталарни ҳам, аёлларни ҳам пайғамбар қилмаганмиз. Эй қурайшликлар, Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни инкор қилаётганлар! «Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўранглар». Зикр аҳллари – илоҳий китоб аҳлларидир, ўшалардан сўранглар. Улар сизларга пайғамбарлар одам бўлганми, фариштами ёки бошқа нарсами – айтиб берадилар. Гарчи ушбу жойда «зикр аҳли» – эслаш, билиш аҳли аввалги илоҳий китоблар аҳллари бўлса ҳам, бошқа ҳар бир масаланинг ўз «зикр аҳли» бўлиши ҳақдир. Шунга биноан, Аллоҳ таолонинг ушбу ояти каримадаги «Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўранглар» деган қавли умумий қоида бўлиб қолган. Мусулмон одам бирор нарсани билмай қолса, уни биладиган кишидан, ўша соҳанинг «зикр аҳли»дан ўрганиши лозим бўлади. Эътиқод ва дину диёнатга тегишли нарсалардан бошқа нарсаларни ғайридиндан бўлса ҳам ўрганиш керак бўлади. “Анбиё” сураси 7-оятида ҳам : وَمَا أَرْسَلْنَا قَبْلَكَ إِلاَّ رِجَالاً نُّوحِي إِلَيْهِمْ فَاسْأَلُواْ أَهْلَ الذِّكْرِ إِن كُنتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ 7. Сендан олдин ҳам фақат эр кишиларни расул қилиб юбориб, уларга ваҳий қилганмиз. Агар билмасангиз, зикр аҳлидан сўранг. Мушриклар «Бу ўзимизга ўхшаган инсондан ўзга эмас-ку», деб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларини инкор қилмоқдалар. Албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи пайғамбар эмаслар. Балки охирги пайғамбардирлар. У кишидан олдин қанчадан-қанча пайғамбарлар ўтган. Улар кимлар? Инсонми ёки малак? «Сендан олдин ҳам фақат эр кишиларни расул қилиб юбориб, уларга ваҳий қилганмиз». Аввалги пайғамбарлар ҳам сенга ўхшаш эркак киши бўлган. Уларга ҳам сенга юборганимиз каби ваҳий юборганмиз. Эй мушриклар! «Агар билмасангиз, зикр аҳлидан сўранг». «Ўзимизга ўхшаган одам пайғамбар бўлмайди», деб даъво қилаётган, эй кофир-мушриклар, агар пайғамбарлар инсон эканини билмасангиз, зикр аҳлидан – илм эгаларидан сўранг. Аҳли китоблардан сўранг. Улар сизга айтиб берадилар. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 08:41 | Савол-жавоблар | 154 | Медия