Масжидга югуриб бориш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен савоб кўпроқ бўлади ва соғлигимга ҳам фойда деб бомдод намозини ўқиш учун уйимдан узоқроқ бўлган масжидга югуриб бораман. Яқинда бир танишимиз масжидга югуриб бориш мумкин эмас деди. Шу гап ростми? Жавобингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Масжидга югуриб бориш жоиз, аммо масжид дарвозасидан ичкарига югуриб ва шошилган ҳолда кириш жоиз эмас. Тиббиётда тез ҳаракатланган, югурган инсон бирданига қотиб тўхтаб қолишидан қайтарилган. Намозда эса айни шу ҳолат содир бўлади. Қолаверса масжиддагиларни хаёлини сочиш ҳам содир бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:28 | Савол-жавоблар | 161 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar