Бомдод намозини суннатини уйда ўқиш
Ассалому алайкум! Бир жойда бомдод намозини суннатини уйда фарзини эса жамоатга қўшилиб масжидда ўқиса, савоби катта бўлади деб ўқингандим(адашмасам шу сайтда ўқиганман лекин излаб тополмадм). Бугун бир танишим бомдодни суннатини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доим масжидда ўқиганлар, уйлари масжидга яқин бўлса ҳам масжидга чиқиб ўқиганлар деб қолди. Мен нима дейишга хайрон бўлиб қолдим, мен доимо суннатини уйда ўқирдим. Олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Танишингиз нотўғри маълумот айтибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирорта ҳам суннат намозларини масжидда ўқимаганлар. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 03:28 | Савол-жавоблар | 158 | Намоз