Жаннат ва дўзахни ҳажв қилувчи санъаткорлар

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, жаннат ва дўзах хақида баъзи санъаткорлар хажвий дастурлар билан чиқишлар қилишади. Шундай холатларда жахлим чиқиб кетади, шариатимиз бунга қандай қарайди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Динимизнинг шиорланинг устидан кулиш куфр ҳисобланади. Бундай кишиларни динимиз ҳукми бўйича иймони хатарда бўлади. Аёли билан ўртадаги никоҳ борасида ҳам шубҳа ҳосил бўлади. Хусусан Аллоҳ таоло, фаришта “Бундай дебди, ундай дебди” деб хажв қиладиган бўлса, Аллоҳ ва фаришталар айтмаганини айтди деса оқибатлари ўта хунук бўлади. Оладиганлари азобдан қутқаришга етмайди. عَنْ عَبْد ِاللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَلِّغُوا عَنِّي وَلَوْ آيَةً، وَحَدِّثُوا عَنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ وَلَا حَرَجَ، وَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ  Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин», дедилар».
Бухорий ва Термизий ривоят ривоят қилганлар.
Мазах қилиб тўқиш эса қасддан тўқигандан ҳам оғирроқ бўлади. Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида марҳамат қилади:  وَلَئِن سَأَلْتَهُمْ لَيَقُولُنَّ إِنَّمَا كُنَّا نَخُوضُ وَنَلْعَبُ قُلْ أَبِاللّهِ وَآيَاتِهِ وَرَسُولِهِ كُنتُمْ تَسْتَهْزِؤُونَ۝ 65. Агар улардан сўрасанг, албатта: «Фақат гапга берилиб, ўйин-кулги қилаётган эдик, холос», – дейишади. Сен: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» – деб айт.  لاَ تَعْتَذِرُواْ قَدْ كَفَرْتُم بَعْدَ إِيمَانِكُمْ إِن نَّعْفُ عَن طَآئِفَةٍ مِّنكُمْ نُعَذِّبْ طَآئِفَةً بِأَنَّهُمْ كَانُواْ مُجْرِمِينَ۝ 66. Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз. Агар сиздан бир тоифани афв этсак, бошқа тоифани жиноятчи бўлганлари учун азоблаймиз. عن بَهزِ بن حكِيم عن أبيه عن جدِّه قال: سمعت النَّبيَّ ـ صلَّى الله عليه وسلَّم ـ يقول: «وَيْلٌ لِلَّذِي يُحَدِّثُ بِالحَدِيثِ لِيُضْحِكَ بِهِ القَوْمَ فَيَكْذِب، وَيْلٌ لَهُ، وَيْلٌ لَهُ رواه التِّرمذي  Баҳз ибн Ҳаким отасидан, у бобосидан ривоят қилади:
“Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Одамларни кулдириш учун ёлғон гапирадиган кишига вайл бўлсин, вайл бўлсин, вайл бўлсин” деяётганларини эшитдим”. Термизий ривояти.
«Вайл» жаҳаннамдаги бир водийнинг номи ёки «ҳолига вой», «ҳалок бўлсин» деган маънодаги сўз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:30 | Савол-жавоблар | 157 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar