3397-саволни жавоби хақида

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, 3397-саволни жавобида шахват билан қўл теккизмагунча ёки жинсий азосига қарамгунча никоҳи бузилмайди дейилган жойи бор экан. Шуни тушунолмадик. Бундан номахрамни ўша жойига қараса никоҳи ботил бўлади деган маъно чиқадими ёки бошқача маъно ирода қилинганми? Жавобингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўзининг онаси, келини, қизининг бола чиқадиган жойининг ўзига қараса отасининг, ўғлининг никоҳи ботил бўлади. Валлоҳу аълам! Қўшимча маълумот учун қуйидаги линкда берилган мақолани ҳам ўқинг. https://fiqh.uz/maqola/652 

26 Май 2022, 03:30 | Савол-жавоблар | 167 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar