Дин орқали ҳазилми?

Ассалому алайкум! Бугун кўп телеграм каналлари ва инстаграмда ҳам шундай расм тарқалди: "Эхамс аре Ҳараам, онлй Аллаҳ сан тест ус", яъни Имтиҳонлар Ҳаром, бизни синашга фақатгина Аллоҳ ҳақли. Бу расмни кўпчилик кузатувчилар, айниқса талаба, ўқувчилар оддий кулги билан қабул қилган бўлса, бу ерда дин устидан кулиняпти, бундай ҳазил қилишга эҳтиёт бўлиш керак, дейишди. Илтимос вазиятдан келиб чиқиб тўғри фикрда бўлишимизга ёрдам берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Диний шиорлар устидан мазах қилиш, кулиш куфрга олиб боради. Жуда эҳтиёт бўлиш даркор. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 13:25 | Савол-жавоблар | 135 | Медия
|
Boshqa savol-javoblar