Иккиланиб қолдим

Ассалому алайкум! Устозлар, мен Бухороданман, бугун шаввал ойи рўзасини тутишни ният қилиб сахарлик қилдим. Намоз вақти Тошкент билан 21 минут фарқ қилади деб оғзимни 03:41 да ёпдим. Кейин тақвимга қарасам 21 минут фарқ бомдодга таалуқлимаскан. Яъни Бухорода хам бомдод кириши бугун 03:23 экан. манн 21 фарқни хисоблаб 03:41 га оғиз ёпгандим. Энди рўзани қайта тутишим керакми? Бугунги рўзам дуруст бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қайта тутишингиз керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:31 | Савол-жавоблар | 155 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar