Қарши қудалик қийин масала экан

Ассалому алайкум! Исмим Малика, ҳурматли устозлар. Ушбу хатимни ўқиб беэътибор қолдирмайсизлар деган умиддаман. Турмуш қурганимга яқинда 2 йил бўлади. Биз қарши қудамиз(акамнинг хотини эримнинг опаси). Тўйдан олдин янгам жуда яхши эди, тўйдан кейин арзимаган сабаблар билан уйда жанжал чиқариб аразлаб келиб аламини мендан оларди. Хаттоки тутиб урарди. Акам иккови ажрашди ва менга мен сени укам билан яшатгани қўймайман деди. Бундан табиийки эр хотин иккимиз орамиз ёмонлашарди. Охирги жанжалимизда эримнинг калтагига чидай олмадим ва яна урсангиз милицияга бераман дедим(фақат тилимда дилимди бундай ният йўқ эди) эрим эса қаерга борсанг бор деб уйдан хайдади. Талоғимни беринг кейин кетаман дедим. “Жавоб сенга кетавер” дедилар. Қайнонамни ишхоналарига келдим қайнонам икковмиз уйга қайтдик. У кишини тушунтиришларига қарамай эрим яшамайман деб туриб олди. Эрталаб кетмаганимни кўриб яна тутиб урди. Ноилож уйга келдим. 2 ойдан бери уйдаман. Қайтиб борай десам қўрқаман қабул қилмайди деб, чунки телефон қилсам қўпол гаплашади. Оилам бузилишини хохламайман. Онам никохимизга қарши бўлишларига қарамай шу йигитга тегдим. Балки онамни кўнгилларига қарамаганим учун гунохимни каффоратини тўлаётгандурман. Талоғимни сўраганим ва уйга келганим гунох ишми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Эрингизни гапидан сизга талоқ тушган. Сиз ўзингиз Аллоҳдан сўранг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:34 | Савол-жавоблар | 153 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar