саккизоёқ, қисқичбақа, чиганоқни ичидаги хом балиқ

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари.Ҳозир биз турган юртда овқатга денгиз маҳсулотлари балиқдан ташқари саккизоёқ, қисқичбақа, чиганоқни ичидагиларни беради. Шуларни ва хом балиқни еса бо‘ладими? Хом балиқ сиркаланиб, зираворлар қо‘шилган бо‘лади. Жавобингизни ажрини Аллоҳ зиёда қилсин. Сиз ва Сиз қаторда ҳамма мусулмонларни муттақинлардан қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Хом балиқни еса бўлади. Ҳанафий мазҳабида балиқдан бошқа денгиз ҳайвонлари мумкин эмас. Бошқа мазҳабларда мумкин.

30 Апрел 2022, 01:39 | Савол-жавоблар | 164 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar