Шу ҳолатда инсон динидан чиқадими?

Ассалому алайкум! Бу саволни беришдан уялабман лекин сўрамасдан иложим йўқ. Излаш хизматидан айнан шунақа саволни топаолмадим. Бир қори аканинг маърузаларида агар бир инсон бирон кишини "оғзинга палоним" деб сўкса иймондан ажралади, хотинига талоқ тушади ва шундан кейин туғилган фарзандлари валади зино бўлади деганини эшитдим. Бу қанчалик тўғри, тўғри бўлса тамом бўлибмиз. Энг ёмони хотини билан шу тартибда шунака ишни қилган одамнинг хукми қандай? Энди нима қилмоқ керак? Узр сўрайман ва жавобларингизни кутиб қоламан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Иймондан ажрамайди, талоқ ҳам тушмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:36 | Савол-жавоблар | 164 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar