Пардоз

Ассалому алайкум! Уйда ўтираман, Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман. Эрталаб туриб пардоз қилиб олсам намоз вақти келганда таҳорат олганимда хамма пардозмни ўчириб ташлашим шартми? Хозирги замонавий касметикалар бор сув тегса хам ўчиб кетмайди қачонки совунлаб ювилса кетади. Киприкларимга туш сурмасдан пардоз қилсам ва таҳорат олганда юзимни ювсам хамма жойга бирдек сув тегса, лекин пардозим ўчмаса таҳоратим хақиқий хисобланадими? Киприкларимни тубигача сув тегса доим?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Асосийси юзингизни терисига сув тегиши. Агар пардоз бир қават юпқа целофан даражасида бўлса юзингизга сув тегмай қолган бўлади. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 07:52 | Савол-жавоблар | 173 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar