Аёлларни қариндошлари билан елкадан олиб кўришиши

Ассалому алайкум! Аёл киши эрининг қариндошлари билан уларнинг елкаларидан олиб кўришиши мумкинми? Жавоб учун раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар, тобеъинлар қилган амалларни эътиборга олинади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша замонларни саодат замонаси деганлар. Уларга мос бўлган амал мақбулдир, акси эса суннатдан ташқари амал ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:39 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar