Итернет магазинлар
Ассалому алайкум! Хозирда кўп тарқалган сайтлар ва уларда ишлаш онлине бозорнинг маҳсулотлари туради, ҳар бир маҳсулотни пастида линки туради, ҳар бир одамга алоҳида линк ва ўша линкингизда бошқа биров кириб, ўша маҳсулотни сотиб олса сизга ўша маҳсулотдан қанчадир фоизи сизга берилади. Бизнинг вазифамиз ўша маҳсулотни реклама қилиб пастига ўзимизни линкимизни қўйиш. Бунда ишлашимиз тўғрими? Махсулотлар ичида Исломий махсулотлар хам бор Қуръони Карим Жойнамоз улардан ташкари Шахват кузгатувчи махсулотлар софтмен спрей ва хоказолар бор шуларни сотиш халолми Тулик жавоб берсангиз илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Ўзимники” деб сотсангиз жоиз эмас, чунки қўлида бўлмаган нарсани сотиш ман қилинган. Ўша товарларни реклама қилсангиз ва бу эвазига ҳақ олсангиз, жоиз. Шариатда ман қилинган буюмлар бўлса жоиз эмас.عن حكيم بن حزام قال : نهاني رسول الله أن أبيع ما ليس عنديҲаким ибн Ҳузом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлимда бўлмаган нарсани сотишимдан қайтардилар”.
Насоий ривояти. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 05:10 | Савол-жавоблар | 165 | Молия ва тижорат