Шаввол рўзасини тутиш

Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, бу йил Рамазон ойи 29 кун бўлганлиги сабабли 29 кун тутдик, шаввол ойида 6 кун тутилса бир йил бўлади дейишади, аммо 29 + 6 =35 350 кун бўлиб қолвоттику? 7 кун тутиш керакми ёки 6 кун тутсаям бир йил бўлаверадими? Жавобингиз учун раҳмат, Аллоҳ ишингизга ривож берсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бир ой рўза тутиш фарз қилинган. Ўша бир ой гоҳида 29 гоҳида 30 кун бўлади. Ортидан 6 кун рўзани кетма-кет тутиш шарт эмас. Ўша ой ичида тутилса бўлди. Ҳатто фуқаҳолар ҳайтдан кейиноқ кетма-кет тутишни макруҳ ҳам деганлар. чунки бир вақтлар шу рўзага қаттиқ берилганидан одамлар 36 кун рўза тутилади деган фикргача боришган. Мустаҳаб амални вожиб даражасига кўтаришган. Бундай қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:48 | Савол-жавоблар | 127 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar