Муъминун сурасидаги оят
Ассалому алайкум! Қуръони каримнинг Муминун сураси 103-ояти мени ўйлантириб қўйди. Унда қиёмат куни мезони енгил келувчи инсонлар дўзага абадий киришлари ҳақида айтилган. Лекин ҳадисларда мусулмон инсон гуноҳкор бўлиб, дўзахга тушса-да, кун келиб Аллоҳ уларни кечириши ҳақида айтилган. Илтимос бу ҳолатга изоҳ берсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У оятдаги абадий қолиш кофирларга тегишлидир. Мусулмонларга тегишли эмаслиги ҳадисларда баён қилинган. Ҳадислар оятларни шарҳлайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 03:49 | Савол-жавоблар | 155 | Қуръони карим